
Умр ўта берар... Очилар гуллар.
Умр ўта берар... Гуллар сўлади.
Кеча товонингга осилган йўллар
Бугун манглайингда сендан кулади.
Уйлайсан, ўйларинг ёмғир оралаб -
Чиққан камалакка ўқдек жойланар...
Гоҳ тонгни сезмайсан қоғоз қоралаб,
Чироғинг қуёшга аста айланар.
Гарчанд куз окшоми иниб сурмадек,
Боғни путратса-да қузғун қаноти.
Ceн куздан баҳорга қўнган турнадек:
Наздингда ҳеч эрур қишнинг ҳаёти.
Сен ҳамон ўйлайсан... ўйларинг балқиб,
Аёзли ойнага гуллар чизади.
Умр ока берар... Олмадек қалқиб,
Шеъринг уфққа томон аста сузади
Комментариев 0