🎵 Қўшиқ матни

Бахром Назаров - Етимлар

1 дақиқа 40 марта ўқилди
Бахром Назаров - Етимлар

Бир уйда кеча-кундуз бо`злашади болалар,
Гир айланиб, онасин излашади болалар.
Каттасининг оҳлари то`килганда дилидан,
Иймони бор одамнинг қонлар оқар дилидан.

Бу уйда кеча-кундуз бо`злашади болалар,
Гир айланиб, онасин излашади болалар.
Она, она, онажон, уйга сиг`май кетябман,
Кундуз чопиб, тун чопиб, сизга етмай о`тябман.

Девордаги осиг`лиқ ро`молингиз йиг`лайди,
Уй ичида чарх уриб, уволингиз йиг`лайди.

Исмимда жон йиг`лар, дастурхонда нон йиг`лар,
Пиёлада чой йиг`лар, юлдуз йиг`лар, ой йиг`лар.
Сизни кундуз ахтарсам, кундуз йиг`лар биз билан,
Уйдаги гул, дов-дарахт, илдиз йиг`лар биз билан.

Чоҳга тушган тойчоқдек талпинамиз сиз томон,
Тилни тишлаб йиг`лаймиз, ко`рмайсизда онажон.
Онажон…

Оҳ, онажон, онажон, бо`злайвериб сил бо`лдим,
Борса келмас ё`ллардан излайвериб сил бо`лдим.
Овутолмай синглимни йиг`лайдилар дадам ҳам,
Бошин муштлаб, жонини тиг`лайдилар дадам ҳам.

Ко`ргим келар, онажон… Ко`ргим келар, онажон…
Ко`ргим келар сизни…

Сизсиз дунё қоронг`у, хунук экан уйимиз,
Эзиб қо`йди бизни г`ам, қачон о`сар бо`йимиз?
Бо`ларди-ку, онажон, о`йласангиз бизларни,
Ким олади баг`рига етим о`г`ил-қизларни?

Кичик синглим бир куни сизни ё`қлаб қолганди,
Аламидан маст бо`либ, дадам ухлаб қолганди.
Овутмоқчун синглимни бир о`йин топиш керак,
Энг яхши о`йинимиз – “оқ теракми, ко`к терак”.

Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?
Оқ теракми, ко`к терак, мен керакми, у керак?
Оқ теракми, ко`к терак, синглим сенга ким керак?
(Билмайсизми, акажон? Менга онамлар керак!)

Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?
Сингилжоним, менга ҳам онам, онамлар керак.
(Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?)
Керак…
(Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?)
Керак…

Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?
Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?
Худо, Худо, Художон, менга онамлар керак…
Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак?

Бир уйда кеча-кундуз бо`злашади болалар,
Гир айланиб, онасин излашади болалар.
Етимларнинг оҳлари то`килганда дилидан,
Иймони бор одамнинг қонлар оқар дилидан.
Дилидан…

Оқ теракми, ко`к терак, биздан сизга ким керак…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →