🎵 Қўшиқ матни

Шерзод Эргашев - Рамазон муборак

10 марта ўқилди
Шерзод Эргашев - Рамазон муборак

Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин шу ой,
Келинг дўстлар, савобга бўлайлик бой.
Қалбимиздан шайтонлар олмасин жой,
Ойларнинг султони – Рамазон келди.

Иншааллоҳ бошлаб ҳатм Қуръонни,
Ҳузур-ҳаловатга тўлдириб жонни,
Занжирбандлар қилиб бугун шайтонни,
Ойларнинг султони – Рамазон келди.

Рамазон, Рамазон,
Ойларнинг султони Рамазон.
Рамазон, Рамазон,
Муборак бўлсин Рамазон! (х2)

Барокат ёғилиб осмон тубидан,
Рўзанинг таратган ажиб сиридан,
Либослар тикдириб иймон нуридан,
Ойларнинг султони – Рамазон келди.

Саловат айтайлик Расулимизга, (Соллаллоҳ)
Саломлар айтайлик Расулимизга. (Соллаллоҳ)
Барокат ёғдириб умримизга,
Ойларнинг султони – Рамазон келди.

Рамазон, Рамазон,
Ойларнинг султони Рамазон.
Рамазон, Рамазон,
Муборак бўлсин Рамазон! (х2)

Ғафлатда қолмайлик, азиз биродар,
Бу ойнинг ҳар куни тилло-ю заргар.
Руҳлар пок бўлар билсангиз агар,
Аллоҳнинг раҳмати – Рамазон келди.

Рамазон, Рамазон,
Ойларнинг султони Рамазон.
Рамазон, Рамазон,
Муборак бўлсин Рамазон! (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →