🎵 Қўшиқ матни

Жололиддин Ахмадалев - 19 ёшим

16 марта ўқилди
Жололиддин Ахмадалев - 19 ёшим

Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта
Кўксимни ёндирди ловуллаган чўғ
Битта кўриб олай бир нафас тўхта
Кўзингни мен қайтиб кўраманми, йўқ
Тўхта қайтиб берай меҳрингни ол ма
Энди бегонасан жоним тасаддуқ
Халақит бермайман хавотир олма
Сен тушган жойларга келаманми, йўқ
Ҳай-ҳар ўлан, жон ўлан, жоним ўлан
Ёр-ёр айтиб берай тўйингда шўх-шўх
Лекин биров кўрса нима дер экан?
Шу учун тўйингга ҳам бораманми, йўқ (2х)
Ҳазил ниятмас ортиқча алдов
Хоҳласанг қалбимни қолдирай тўлиқ
Энди менга кўнгил керак бўлмасов
Мен яна бировни севаманми, йўқ
Афсус, афсуслар ҳам андуҳдек малол
Тўғри нишонига бориб теккан ўқ
Яхшиси йиғлатма, кел кулдирақол
Ким билади бошқа куламанми, йўқ
Ҳай-ҳар ўлан, жон ўлан, жоним ўлан
Ёр-ёр айтиб берай тўйингда шўх-шўх
Лекин биров кўрса нима дер экан?
Шу учун тўйингга ҳам бораманми, йўқ (2х)
Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ
19 ёшимда қон бўлди юрак
Ҳали йигирмага кираманми, йўқ
Ҳай-ҳар ўлан, жон ўлан, жоним ўлан
Ёр-ёр айтиб берай тўйингда шўх-шўх
Лекин биров кўрса нима дер экан?
Шу учун тўйингга ҳам бораманми, йўқ
Шу учун тўйингга ҳам бораманми, йўқ

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →