Бахром Назаров - Ёмон эканда

Бу тақдирнинг қо`лларида,
Инсон ҳаёт ё`лларида,
Кулиб турган омадидан
Айрилгани ёмон эканда.
Ё`қлаб келмас бирор киши,
Тобора ортар ташвиши,
Кеча осон битган иши
Битмай қолса, ёмон эканда.
Кеча сени қилиб эъзоз,
Пойингга бо`либ пояндоз,
Бугун о`шал масхарабоз
Панд бергани ёмон эканда.
Бу тақдирнинг қо`лларида,
Инсон ҳаёт ё`лларида,
Кулиб турган омадидан
Айрилгани ёмон эканда.
Ёмон, ёмон, ёмон эканда,
Ёлг`из қолиш ёмон эканда.
Ёмон, ёмон, ёмон эканда,
Омад кетса, ёмон эканда.
Қулоқ солмай до`ст со`зига,
Кеча ургандинг юзига,
Ҳол со`раб келса, ко`зига
Қаролмасанг, ёмон эканда.
Кеча ҳо`б замон эканда,
Ҳамма сен томон эканда,
Бугун хатоларинг санаб,
Афсус қилсанг, ёмон эканда.
Ко`нгил эмас ҳамёнга ёр,
Келган давр-у давронга ёр,
Давринг кетса, о`ша нигор
Сендан қочса, ёмон эканда.
Ҳаққа аён қилг`илиг`и,
Иймон бузар гоҳ қилиг`и,
Ёр деганинг у бор-ё`г`и
Дилсиз чиқса, ёмон эканда.
Куйинма ко`п дилим асло,
Бу шундайин г`алат дунё.
Гар “Ол, қулим”, деса Худо,
Эгик бошинг осмон эканда.
Ёмон, ёмон, ёмон эканда,
Ёлг`из қолиш ёмон эканда.
Ёмон, ёмон, ёмон эканда,
Омад кетса, ёмон эканда.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!