🎵 Қўшиқ матни

Достон Эргашев - Кўзмунчоғим

1 дақиқа 13 марта ўқилди
Достон Эргашев - Кўзмунчоғим

Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.
Эҳ, негадир шу кунларда
Хаёлларинг бузилибди.

Мендек ошиқ-ғариб қолиб,
Бойга кўзинг сузилибди.
Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.

Учдинг бойнинг тиллосига,
Уч-тўрт кунлик яллосига.
Ҳаёлилар вафо қилар
Ўзи суйган шайдосига.

Тиллоларга тўймадингму?
Мени ҳам бир ўйладингму?
Совға қилган кўзмунчоғим
Бой қўйнида ўйнадингму?

Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.
Эҳ, негадир шу кунларда
Хаёлларинг бузилибди.

Мендек ошиқ-ғариб қолиб,
Бойга кўзинг сузилибди.
Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.

Шайтон билан дугонасан,
Энди менга бегонасан.
Майли, яша ҳой-ҳаваснинг
Ортидан сен гирёнасан.

Кийганинг кимлигинг айтар –
Бўлибсан ҳайвондан баттар.
Менку белинг қучмагандим,
Эгнингни шамоллар силтар.

Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.
Эҳ, негадир шу кунларда
Хаёлларинг бузилибди.

Тиллоларга тўймадингму?
Мени ҳам бир ўйладингму?
Совға қилган кўзмунчоғим
Бой қўйнида ўйнадингму?

Учдинг бойнинг тиллосига,
Уч-тўрт кунлик яллосига.
Ҳаёлилар вафо қилар
Ўзи суйган шайдосига.

Тиллоларга тўймадингму?
Мени ҳам бир ўйладингму?
Совға қилган кўзмунчоғим
Бой қўйнида ўйнадингму?

Кўзмунчоғим, қўлингдаги
Кўзмунчоғинг узилибди.
Эҳ, негадир шу кунларда
Хаёлларинг бузилибди.
Мендек ошиқ-ғариб қолиб,
Бойга кўзинг сузилибди.
Кўзмунчоғим, совға қилган
Кўзмунчоғинг узилибди. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →