Божалар гуруҳи - Пул ҳиди

Энг зўр атир – пул ҳиди,
“Отдыхает” гул ҳиди.
Пул ҳиди келса, кимдир
Мени ҳам севармиди… (х2)
Ёрдам керак бўлганида чопдилар,
Юзларимга эшикларин ёпдилар. (х2)
Соддаси йўқ, бари сохта, муғомбир,
Керак бўлсам қайда бўлсам топдилар. (х2)
Энг зўр атир – пул ҳиди,
“Отдыхает” гул ҳиди.
Пул ҳиди келса, кимдир
Мени ҳам севармиди… (х2)
Қўшиқ айтсам, нолишимдан кулишди,
Овозинг йўқ, деб лабларин буришди. (х2)
Оллоҳим ол деди, беҳисоб шукур,
Пулим гапирса, индамай туришди. (х2)
Энг зўр атир – пул ҳиди,
“Отдыхает” гул ҳиди.
Пул ҳиди келса, кимдир
Мени ҳам севармиди… (х2+х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!