🎵 Қўшиқ матни

Божалар гуруҳи - Момо

9 марта ўқилди
Божалар гуруҳи - Момо

Юрагимда жаранглайди
Мунгли бир наво,
Ахтараман, тополмайман
Дардимга даво. (х2)

Муҳаббат деб шўрлик юрак
Кўрди кўп жафо,
Жондан ортиқ суйган ёрим
Экан бевафо. (х2)

Чалинг, момо, чалинг,
Дўмбирангизни чалинг,
Ғам-андуҳни унутиб,
Бир рақс тушай.

Чалинг, момо, чалинг,
Дўмбирангизни чалинг.
Айтинг, момо, энди
Усиз қандоқ мен яшай?

Қизил рўмолини илиб,
Мани азобга дўст қилиб,
Муҳаббатим ўйин қилиб,
Кетди у бағримни тилиб.

Қизил рўмолини илиб,
Мани азобга дўст қилиб,
Муҳаббатим ўйин қилиб,
Кетди бағримни вой тилиб.

Сира топа олмам чора,
Юрагим бўлди пора.
Момо, дўмбирангиз чалинг,
Кўнгил енгил топса зора. (х2)

Чалинг, момо, чалинг,
Дўмбирангизни чалинг,
Ғам-андуҳни унутиб,
Бир рақс тушай.
Чалинг, момо, чалинг,
Дўмбирангизни чалинг.
Айтинг, момо, энди
Усиз қандоқ мен яшай? (х1+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →