Бахром Назаров - Пари

Не гўзалдир, ақлим ҳайрон,
Кўрдим-у ногоҳ бўлдим паришон,
Бўлдим паришон.
Не ғазалдир, кўзи жайрон,
Қайрилиб боқса аста мен томон,
Айланмас забон.
Бу пари-пари, шу пари-пари
Кимнинг дилбари?
Ёри борми, зори борми
Кўнглида балки.
Ўзим Мажнунман бўлса у Лайли. (х2)
Ошиқ юрак ишқ деб ҳалак,
Дуч келди охир мен кутган малак,
Бахтимдан дарак.
Ҳижрон бекор, дил умидвор,
Ўзига танҳо бўлсам ўзим ёр,
Айлаб бахтиёр.
Бу пари-пари, шу пари-пари
Кимнинг дилбари?
Ёри борми, зори борми
Кўнглида балки.
Ўзим Мажнунман бўлса у Лайли. (х2)
Ҳей, бу пари-пари, шу пари-пари
Кўнглим дилбари.
Ёри бўлай, бори бўлай
Ёнида майли.
Ўзим Мажнунман у бўлса Лайли.
Э, бу пари-пари, шу пари-пари
Кўнглим дилбари.
Ёри бўлай, бори бўлай
Ёнида майли.
Ўзим Мажнунман, у бўлсин Лайли.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!