Бахром Назаров - Махалла Қизларини

[Баҳром Назаров]
Таърифини биз билсак бо`лдида юзларини,
Ошиқлари ко`паяр ко`рсатса ко`зларини. (х2)
Бегона олиб кетса, алам қилмаслиги учун
Ко`чага чиқармаймиз маҳалла қизларини. (х2)
[Алишер Файз]
Ко`зимизнинг олдида очилган гуллар улар,
Ой баг`ридан бог`ига сочилган дурлар улар. (х2)
Илк севгисин индамай бошқага ким ҳам берар?
Ко`чага чиқармаймиз маҳалла қизларини. {х2}
[Баҳром Назаров]
Оқшом осмоннинг го`зал юлдузлари то`лганда,
Отасини алдашга баҳоналар қилганда, (х2)
Етти ко`ча наридан шайдолари келганда, {х2}
Ко`чага чиқармаймиз маҳалла қизларини. {х2}
[Алишер Файз]
Яхши қиз маҳалладан ортмайди, дейишади,
Мана биз турибмизку севгани, севилгани. (х2)
Ой то`лишиб келмоқда, йигитлар, кетдик қани, {х2}
Ко`чага чиқармаймиз маҳалла қизларини. {х2}
[Озодбек Назарбеков]
О`збекнинг о`г`лонини рашки баланд азалдан,
Ҳаёси бор го`залга ишқи баланд азалдан. (х2)
Севмасангиз, синглим, деб г`ийбатлардан авайлаб, {х2}
Орингиздек асранглар маҳалла қизларини. (х2)
Йигитга ёр ярашар, йигитлар ёр изласин,
Чимилдиқда чиройли қиз сочини силасин. (х2)
Рашкингизнинг дастидан совчи келмай қолмасин, {х2}
Ко`нглига ҳам қаранглар маҳалла қизларини. {х2}
[Баҳром Назаров]
Ко`чага чиқармаймиз маҳалла қизларини…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!