Бахром Назаров - Қарамадинг

Юрагимни чизиб бердим, қарамадинг,
Харитасин тузиб бердим, қарамадинг.
Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасин қўлларингга
Кипригингдай тизиб бердим, қарамадинг.
Қарамадинг, индамадинг, ўйламадинг,
Юраккинам эзиб-эзиб ҳеч қонмадинг.
Изтиробдан тану жоним ёниб кетди,
Сен тошмидинг, темирмидинг, ҳеч ёнмадинг?
Қарамадинг, индамадинг, ўйламадинг,
Юрагимни эзиб-эзиб ҳеч қонмадинг.
Изтиробдан тану жоним ёниб кетди,
Сен тошмидинг, темирмидинг, ҳеч ёнмадинг?
Юрагимни чизиб бердим, қарамадинг,
Харитасин тузиб бердим, қарамадинг.
Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасин қўлларингга
Кипригингдай тизиб бердим, қарамадинг.
Гар куй бўлсанг, қайси тордан таралгансан?
Кўзгу бўлсанг, қай томонга қаралгансан? (х2)
Англолмадим, билолмадим, муҳаббатда
Мен сен учун, сен ким учун яралгансан? (х2)
Юрагимни чизиб бердим, қарамадинг,
Харитасин тузиб бердим, қарамадинг.
Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасин қўлларингга
Кипригингдай тизиб бердим, қарамадинг.
Юрагимни узиб бердим, қарамадинг,
Орзуйимни сузиб бердим, қарамадинг.
Ўтмишимни, кечмишимни бошдан оёқ,
Вайронадек бузиб бердим, қарамадинг.
Юрагимни чизиб бердим, қарамадинг,
Харитасин тузиб бердим, қарамадинг.
Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасин қўлларингга
Кипригингдай тизиб бердим, қарамадинг.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!