✍️ Шеърлар

Жума аёмингиз муборак

1 дақиқа 15 марта ўқилди
Жума аёмингиз муборак

Етти куннинг султони жума муборак бўлсин,
Қалбларда иймону ибодат бўлсин.
Бу кунда ниятлар ижобат бўлсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим жума муборак.


Сочларига оқ тушган онам.
Отам учун сўрайман тилак.
Акам, укам, опа сингиллар .
Азиз дўстим жума муборак.

Мўминни севдирган меҳр муборак,
Рўзада асқотган сабр муборак.
Бунданда ажойиб бунданда гўзал,
Минг кундан улуғроқ «жума» муборак!..

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин,
Умрингиз исломнинг нурила тўлсин.
Шукрким етказди улуғ кунларга,
Ушбу «жума» айём муборак бўлсин.

Жума ул айём жума муборак,
Ҳажж ул масокин жума муборак.
Бу кунни соғинсанг иймон муборак,
Жумлаю моминдга жума муборак.

Ўқиган намозларимиз ижобат булсин.
Хаёт йўлларимиз зиёга тўлсин,
Бахт ва омад сизга ёр бўлиб
Жума айёмимиз муборак бўлсин

Мендан ибодату Сендан ижобат,
Мандан итоату Сендан ҳидоят,
Мендан қаноату Сендан бароат
Ёлғиз мададкорим, парвардигорим.

Савобу гуноҳим билгувчи ўзинг,
Умримни, ризқимни бергувчи ўзинг,
Имонимни бутун эткувчи ўзинг
Ёлғиз халоскорим, парвардигорим.

Қилган гуноҳларим кечир, худойим,
Оби кавсарингдан ичир, худойим,
Борар еримни кенг бичир, худойим
Сенсан нажоткорим, парвардигорим.

Сизни суйсин пайғамбарлар сардори,
Сиз ҳам бўлинг ул жаннатнинг гавҳари.
Оллоҳдан сўрайлик эзгу бир ният,
Азизим бу кун «жума муборак»

Жумлайи мўминга жумадур бу кун,
Жонлангай бу кунда иймон ҳилқати.
Муслима айёл қиз таом улашинг,
Бу кунда 1 соат савобдур буттун.

Бу куни қабирда сўроқ бўлмагай,
Шу кунни исломда байрам аталгай.
Қалблар бир лаҳза ширин тин олгай,
Бу кун жумадур уммат йиғлагай.

Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни!
Саййидул айём жума муборак!

Оллоҳнинг иймон нурларини сочаётган ушбу кунида,
Сизга намознинг улуғи,
Сажданинг энг ҳаловатлиси,
Савобнинг энг мукофотлиси,
Фаришталарнинг энг муҳаббатлиси ва оллоҳимнинг севгиси ёр бўлсин.
Жума ай муборак бўлсин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →