Шухрат Рахимов - Буғдой

БУҒДОЙ
Лоппи-лўппи ширмой нон,
Чиқиб келар тандирдан.
Аммо хамир тандирга,
Келиб қолмайди бирдан.
Аввало деҳқон бобо,
Етиштиради буғдой.
Буғдой билан юртимиз,
Обод бўлар, бўлар бой.
"Пшеница" дейдилар,
Рус тилида буғдойни.
Инглиз тилида "вҳеат"
Эслатар ярим ойни.
Буғдой янчилиб олгач,
Тушади тегирмонга.
Ун бўлиб кириб борар,
Ҳар битта хонадонга.
Шундан сўнг у тандирдан,
Бўлиб чиқар ширмой нон.
Шу нон билан азиздир,
Неъмат тўла дастурхон!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!