Омон Матжон - Бу дарахт

БУ ДАРАХТ...
Қандай яхши,
ҳамма ўз ишини қилса
бу Дарахт гирдида, бу Дарахт учун:
Икки дарë муллаб сув ташиб турса,
қуёш ҳар баргига қависа учкун.
Боғбон ҳам ўз бурчин утаса билиб:
Качон совук келар, качон шамоллар?
Қуриганин қирқиб, бачкисини юлиб,
томиридан асраб соглом нихоллар.
Создир, бунда ҳар тонг полапонларга
муаллима булбул ўргатса наво.
Кузнинг самари ҳам мухтож жонларга
улашиб берилса тенг ва мувасо.
Токи бобомерос бу улуг Дарахт
янада оширсин курку сарватин,
шоирлари олам кезсинлар пурбахт,
кўкрагига босиб унинг сувратин.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!