Шухрат Рахимов - Байроқ

БАЙРОҚ
Ўн иккита юлдузча,
Ҳамда битта ярим ой.
Яшил, оқ ва кўк ранглар,
Уни безар, Бозорбой.
Қани топ-чи, у нима?
Билимингни синаб
боқ!
- Топиш муаммо эмас,
У юзимиз – у байроқ.
Байроқга ва Ватанга,
Содиқ бўлгин, ўртоқжон.
Байроқ туғи остида,
Яшнагай Ўзбекистон!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!