Юртим боласи

Ўн саккиз минг олам севинч, ноласи,
Ҳайрати, умиди, алами билан
Сен дунёга келдинг, юртим боласи,
Ўн саккизинчи миллион раками билан.
Онанг Узбекистон сени ўради
Январ даласининг оқ йўргагига.
Сенга алла айтди кекса самовот
Эгилиб заминнинг беланчагига.
Ҳозир кимдир сенга тикмокда либос,
Ким сен яшар уйга илк ғишт қўймоқда.
Кичкина жонингга лекин кай ғаним
Юз минг мегатонли бомба куймокда.
Серташвиш асрда дунёга келдинг,
Она юртингга ҳеч бўлмаган осон.
Букун ҳам бир қўлда сени ардоқлаб,
Бир кули бошингда ушлаган қалқон.
Максад манзилига йўл мушкул, олис,
Жаннат булганча юк бу азиз тупроқ.
Фалак токидаги юлдузлар канча,
Кўксимизда умид юз карра кўпроқ.
Мен ҳам умид билан тонгда шеър битдим,
Сен - янги мехмоннинг баҳонасида.
Ун беш ёшга кириб ўқирсан шояд
Икки мингинчи йил остонасида.
Ҳозир эса йиғла, қичқир, овозинг
Таралсин дунёнинг ҳар тўрт ёғига.
Мурғак вужуд билан бонг ур тил бўлиб
Бокий омонликнинг қўнғироғига.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!