✍️ Шеърлар

Орол курияпти,- дарди кўп оғир

6 марта ўқилди
Орол курияпти,- дарди кўп оғир

Орол курияпти,- дарди кўп оғир,
Тополмай ётибмиз дардига даво.
Агар шу зайлда кетса атрофда
Иқлим ўзгаради, бузилар ҳаво.

Асрлар Оролга сув бериб келган
Аму билан Сирнинг тўсилди йўли.
Орол Амусидан ажралиб колди,
Бу ишда бор, шаксиз, инсоннинг қўли.

Насослар ўрнатиб, каналлар қазиб
Аму сувларини ҳар ёққа тортдик.
Амуни тушовлаб, «хомталаш» қилиб
Унга ҳаддан зиёд оғир юк ортдик.

Азим дарёлардан вакти келганда
Чўлларга сув олиш зарурми?- Зарур!
Обиҳаёт келди кўҳна бўзларга,
Саҳролар гул очди, -нур устига нур.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →