Жоножон бахор

Инсон кўзларида жон олар баҳор,
Барча томирида унинг тўлқини.
Ўтмишнинг беҳуда они каби қор,
Беиз, бедард эриб кетар учқуни.
Инсон кўзларида жон олар баҳор,
Ўйинқароқ гўдак сингари булут.
Кўк қовоғи уюқ, ёрқин бир виқор,
Кишилар қалбидан боқар бўлиб ўт.
Баҳорнинг сеҳргар боқий чиройи,
Ёш-у кекса кўнглин овлайди бирдек.
Кўзгуни синдириб ташлар. Чиройи
Ҳар кишининг ёши бу фасл дилдак.
Ҳар нурга, ҳар қушга, ҳар куртакка шод,
Бениҳоя яқин бўлади йироқ.
Гўё сенсиз ҳосил бўлади барбод,
Ҳар тикилган чигит кўксинг этар тоғ.
Баҳор бўлмасайди, одамзод албат,
Ўзи кашф этарди, кашф этгандай бахт.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!