✍️ Шеърлар

Умр оқаверар олмадек қалқиб

3 марта ўқилди
Умр оқаверар олмадек қалқиб

Умр ўта берар... Очилар гуллар.
Умр ўта берар... Гуллар сўлади.
Кеча товонингга осилган йўллар
Бугун манглайингда сендан кулади.

Уйлайсан, ўйларинг ёмғир оралаб -
Чиққан камалакка ўқдек жойланар...
Гоҳ тонгни сезмайсан қоғоз қоралаб,
Чироғинг қуёшга аста айланар.

Гарчанд куз окшоми иниб сурмадек,
Боғни путратса-да қузғун қаноти.
Цен куздан баҳорга қўнган турнадек:
Наздингда ҳеч эрур қишнинг ҳаёти.

Сен ҳамон ўйлайсан... ўйларинг балқиб,
Аёзли ойнага гуллар чизади.
Умр ока берар... Олмадек қалқиб,
Шеъринг уфққа томон аста сузади

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →